ЖИЗЗАХ ВОҲАСИ ЧОРВАЧИЛИГИГА ХОС ТАБИАТ БИЛАН БОҒЛИҚ УДУМЛАР
Анъанавий хўжалик юритишнинг энг қадимий кўринишларидан ва тирикчилик манбаини белгиловчи асосий меҳнат турларидан бири ҳисобланган Жиззах воҳаси чорвачилиги билан боғлиқ урф –одатлар ёзма манба ва этнографик материаллар асосида томонидан маълум тадқиқотчилар даражада тадқиқ қилинган. Мазкур мақолада Жиззах воҳаси аҳолиси чорвачилигида табиат билан боғлиқ удумлар ва уларнинг этнолокал хусусиятлари таҳлил қилинган. Шунингдек, воҳа чорвадорларининг узоқ йиллар мобайнида осмон жисмларининг ҳолати, уларнинг ҳаракатланишини кузатиши натижасида анъанавий тақвимлари пайдо бўлганлиги, улардан кундалик турмушда фойдаланиб келинаётганлиги ҳақида сўз юритилади. Мавсумий меҳнат, сувга бўлган эҳтиёж ва чорва билан боғлиқ турмуш тарзи воҳа аҳолисининг азалдан табиатга бўлган муносабатларида ўзига хос удумларни вужудга келтирган бўлиб, мазкур жараён муаллиф томонидан бир қанча манба ва дала тадқиқотлари ёрдамида очиб берилган.
230 ЖИЗЗАХ ВОҲАСИ ЧОРВАЧИЛИГИГА Х ОС ТАБИАТ БИЛАН БОҒЛИҚ
УДУМЛАР
Тиловбoев Мухаммад Холмўмин ўғли
Жиззах давлат педагогика университети тадқиқотчиси
e-mail: tmuhammad2109@gmail.com
orsid: 0009-0004-2213-8614
UDK: 94(575.1)
Aннотация: Анъанавий хўжалик
юритишнинг энг қадимий кўринишларидан ва тирикчилик манбаини белгиловчи асосий меҳнат турларидан бири ҳисобланган Жиззах воҳаси чорвачилиги билан боғлиқ урф –одатлар ёзма манба ва этнографик материаллар асосида тадқиқотчилар томонидан маълум даражада тадқиқ қилинган. Мазкур мақолада Жиззах воҳаси аҳолиси чорвачилигида табиат билан боғлиқ удумлар ва уларнинг этнолокал хусусиятлари таҳлил қилинган. Шунингдек, воҳа чорвадорларининг узоқ йиллар мобайнида осмон жисмларининг ҳолати, уларнинг ҳаракатланишини кузатиши натижасида анъанавий тақвимлари пайдо бўлганлиги, улардан кундалик турмушда фойдаланиб келинаётганлиги ҳақида сўз юритилади. Мавсумий меҳнат, сувга бўлган эҳтиёж ва чорва билан боғлиқ турмуш тарзи воҳа аҳолисининг азалдан табиатга бўлган муносабатларида ўзига хос удумларни вужудга келтирган бўлиб, мазкур жараён муаллиф томонидан бир қанча манба ва дала тадқиқотлари ёрдамида очиб берилган.
Калит сўзлар: воҳа, Уструшона,
Жиззах, чорвадор, чорва, тақвим, халқ тақвимлари, анъана, урф-одат, зиёратгоҳ, космогоник тасаввурлар, эътиқод.
Аннотация: Скотоводство Джизакского
оазиса является одной из древнейших форм
традиционного хозяйствования и одним из основных видов труда, определяющих источник существования. Обычаи и традиции, связанные со скотоводством, в определённой степени изучены исследователями на основе письменных источников и этнографических материалов. В данной статье анализируются обряды и традиции, связанные с природой, в скотоводстве населения Джизакского
о а з и с а , а т а к ж е и х э т н о л о к а л ь н ы е особенности. Кроме того, рассматривается вопрос о том, что в результате многолетних наблюдений скотоводов за состоянием небесных тел и их движением сформировались традиционные календари, которые используются в повседневной жизни. Сезонный труд, потребность в воде и образ жизни, связанный со скотоводством, с древних времён сформировали особые традиции отношения населения оазиса к природе. Данный процесс раскрывается автором на основе ряда источников и полевых исследований.
Ключевые слова: оазис, Уструшана,
Джизак, скотовод, скот, календарь, народные календари, традиция, обычай, святилище, космогонические представления, верования.
Annotation: One of the most ancient forms
of traditional economic activity and one of the
main types of labor determining the source of livelihood is cattle breeding in the Jizzakh oasis. Customs and traditions related to cattle breeding have been studied to a certain extent by researchers on the basis of written sources and ethnographic materials.
This article analyzes nature-related rituals
in the cattle-breeding practices of the
population of the Jizzakh oasis and their
ethnolocal characteristics. It also discusses that,
as a result of long-term observations of celestial bodies and their movement by herders, traditional calendars were formed, which are still used in everyday life.
Seasonal labor, the need for water, and the
livestock-based lifestyle have historically shaped specific traditions in the relationship between the oasis population and nature. This
SURXONDARYO: ILM VA TAFAKKUR 2026-YIL 1-SON
231 process is revealed by the author using several
sources and field res earch materials.
Keywords: oasis, Ustrushana, Jizzakh,
herder, livestock, calendar, folk calendars, tradition, custom, shrin e, cosmogonic views,
beliefs.
КИРИШ (ВВЕДЕНИЕ
/INTRODUCTION). Жиззах воҳаси азалдан
табиат билан узвий боғлиқ ҳаёт тарзи, бой чорвачилик анъаналари ҳамда ўзига хос этномаданий мероси билан ажралиб туради. Мавсумий меҳнат жараёнлари, сувга бўлган эҳтиёж ва чорва билан боғлиқ турмуш тарзи воҳа аҳолисининг қадимдан табиатга бўлган муносабатларида ўзига хос удумларни вужудга келтирган. Шу тариқа пайдо бўлган халқ байрамлари, маросимлар ва урф-одатлар табиатни эъзозлаш, инсон ва муҳит ўртасидаги уйғунликни таъминлашга хизмат қилган.
Ушбу мақолада Жиззах воҳаси аҳолиси
чорвачилигида табиат билан боғлиқ удумлар ва уларнинг этнолокал хусусиятлари таҳлил қилинган. Шунингдек, воҳа чорвадорларининг узоқ йиллар мобайнида осмон жисмларининг ҳолати, уларнинг ҳаракатланишини кузатиши натижасида анъанавий тақвимлари пайдо бўлганлиги ва улардан бугунги кунгача фойдаланиб келинаётганлиги ҳақида сўз юритилади. Мазкур жараён бир қанча илмий адабиётлар ва дала тадқиқотлари ёрдамида муаллиф томонидан очиқланган.
МУҲОКАМА (ОБСУЖДЕНИЕ
DISCUSSION). Чорвачилик анъанавий
хўжалик юритишнинг энг қадимий кўринишларидан ва тирикчилик манбаини белгиловчи асосий меҳнат турларидан бири ҳисобланиб, у билан боғлиқ бўлган урф–
одатлар ёзма манба ва этнографик
материаллар асосида маълум даражада тадқиқ қилинган [1:336]. Айтиш жоизки, Жиззах воҳасининг жанубий ва ғарбий томонлари тоғ ва тоғолди минтақаларидан таркиб топган, бу эса овчи ва чорвадор аҳолининг яшашига қулай шароит яратган. Жумладан, Моргузар тизмасига тегишли ўнлаб тоғ водийлари, Нурота тоғи этаклари ва Мирзачўлга туташиб кетган пасттекисликлар қадимдан ўзининг ўт-
ўланларга бой яйловлари билан донғи кетган [2]. Воҳанинг дашт ва чўл минтақаларидан ташқари Туркистон тоғларига туташ баланд тоғликларида чорвачилик хўжалигини ривожлантириш учун барча шароитлар етарли бўлган [3: 46-50].
Дарвешона (Йил боши). Воҳадаги
табиатга оид қадимий байрамлардан бири ҳисобланиб, аҳолининг сув, ер ва ҳосилдорликка бўлган эътиқодлари билан узвий боғлиқ, у ўзида табиатни поклаш, барака тилаш, ёмғир чақириш ва фаровонликка ишонч каби қадриятларни мужассамлаштирган. Дарвешона байрами халқнинг қадимий космогоник тасаввурлари, иррационал эътиқодлари ҳамда амалий ҳаёт тажрибасининг уйғун маҳсули сифатида вужудга келган дейишимиз мумкин.
Пода қўшиш маросими. Асосан
воҳанинг Зомин, Фориш, Бахмал ва Шароф Рашидов туманларининг тоғли ҳудудларига хос бўлиб, у ҳар йили март ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунлигида ўтказилади. Маросимда қишлоқда яшовчи уруғлар галма-гал қўй сўйиб, қурбонлик қилишади (қариндош-уруғлар жамоасига бир неча йилда бир марта навбат келади). Ҳар бир хонадондан бир нафардан ёши улуғ вакиллар иштирок этувчи ушбу маросимда ким бу йил чорвага чўпонлик қилиши, ҳар бир бош чорва (от, қорамол, қўй ва эчки учун алоҳида табақалаштирилган) учун чўпонга тўланадиган пул ёки унинг ўрнини босувчи натурал маҳсулот (буғдой, арпа ёки чорва моллари) миқдори ҳамда чўпонларга қўйиладиган талаблар келишиб олинади.
Бу маросим зиёратгоҳларда ўтказилади.
Бунинг бир қанча сабаблари бор:
биринчидан, зиёратгоҳнинг жамиятдаги мавқейи инобатга олиниб, чорва молларининг баракаси, уларни касалликдан сақлашда қадамжодаги авлиё муҳофаза вазифасини ўташига ишониш бўлса, иккинчи томондан муқаддас жойда берилган ваъда ёки келишилган битим оғзаки тузилиб, унинг ишончлилиги ва келишувчиларнинг виждонига ҳам боғлиқ
SURXONDARYO: ILM VA TAFAKKUR 2026-YIL 1-SON
232 бўлади. Шунинг учун ҳам аҳоли орасида
зиёратгоҳларнинг магик хусусиятларидан чўчиш, у ерда ёлғон сўзламаслик каби диний қоидалар томонларнинг маънавий бурчи эканлигига ишониш ҳисси мавжуд [4]. Умуман олганда, Ўрта Осиё халқлари ҳаётида зиёратгоҳлар маҳаллий аҳоли учун энг муқаддас маскан ҳисобланиб, бу ерда бажариладиган ҳар қандай амал ҳамда маросимга ўзгача тус бериш ҳамда инсонлар руҳияти учун ижобий аҳамият касб этиш кенг тарқалган.
Воҳада чўпонлар учун йил бошланиши
алоҳида ҳисобланиб, у деҳқонлар учун анъанавий бўлган йил бошланиши бўлган Наврўзга қараганда бир ҳафта ёки ўн кун олдинроқ бошланган. Тадқиқотчи олима Манзура Пирматовани таъкидича , “Ўзбек халқ тақвимига кўра, “Чорва ҳисоби” деҳқонларникидан 10 кун олдин келади [5:46]. Абдулатип Саримсоқов чўпон йили 16 мартдан бошланишини илгари суради [6:127]. Ҳамал кириб, ерлар анча қизигач, майсалар униб чиқиши билан чорвани кўкка ҳайдаш бошлаб юборилган. Воҳанинг тажрибали чўпони Қолдибек Кистаубоевнинг берган ахборотича, эрта баҳордан чорвадорлар ёзги яйловларга–яхши ва хосиятли кунларда кўчиш режасини бошлаб юборганлар [7]. Демак, чорвадорларнинг “чорва ҳисоби” “деҳқон ҳисоби”дан олдин тузилиб, йиллик мавсум бошқа касбларга нисбатан барвақт бошланган.
Чорвадорлар мавсумни бошлашдан
олдин “кўкламда чорвани яйловга ҳайдаш” ёки “қўтон бузиш”, янги яйловга кўчиш, қўчқор қўшиш, сафарга чиқиш, янги уйга кўчиб ўтиш, тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда муайян юлдузлар ҳолати ва
ҳаракатига қараб иш кўришган [5:28].
Жумладан, воҳа чорвадорлари Ҳулкар юлдузини кузатиш орқали йилнинг қандай келишини кузатишлар натижасида олдиндан айтиб бера олган. Юлдузни кузатувчи ҳисобдонлар орасида “Ҳулкар ёнбошлагандан сўнг ёз келмай нима қилсин”, деган ибора сақланган. Чунки, Ҳулкарнинг осмон гумбазида шарқ томонга қараб оғиши–фасл алмашинуви, яъни қиш ўрнини баҳор эгаллашидан дарак беради
[5:30].
Этнолог А.Саримсоқовнинг ёзишича,
мазкур йил ҳисоби билан боғлиқ қарашлар маталларда ҳам сақланиб қолган. Яъни, “Ҳулкар туғса, тонг совийди”, “Ҳулкар туғса, шўрва ош бўлади”, “Ҳулкар ботди–омоч ётди”, “Тўққиз тўғалда тўқимдай қор қолмайди”, “Етти тўғалда еталаган от тўяди”, “Беш тўғалда бешикдаги бола (совуқдан) ўлмайди”, “Уч тўғалда учоёқ от тўяди”, “Бир тўғалда буғдой пишади”, “Ҳулкар ерга тушмай ер қизимайди” ва ҳк.лар [6:54]. Айтиш жоизки, қадимги Уструшона чорвадорлари орасида ой ҳисобларининг тўғал (дўғол), тўғиш (тўқнашиш) каби йил ҳисоби кенг тарқалган [8:57]. Жумладан, қадимги чорвадорлар астрологик қарашларини ўзида ифода этган “тўғал ҳисоби” ўзбек халқи тақвимий билимлари ичидаги бебаҳо хазиналардан бири бўлиб, этномаданий тараққиётда ўзининг муносиб ўрнига эга.
Ўзбек халқи азалдан фойдаланиб келган
тақвимлардан яна бири ўн икки йиллик “Мучал тақвими” ҳисобланиб, у баҳорги тенгкунликдан сўнг [6:49] бошланган. Воҳада чорвадорлари қатори ўтроқ аҳоли томонидан ҳам бугунги кунда амалда бўлган “...ўн икки ҳайвон номи билан аталадиган ўн икки йиллик мучал ҳисоби”нинг кенг қўлланилиши инсоният тарихида чорвачиликнинг нечоғлик ўрни катта эканлигидан далолат беради [9].
“Чорва ҳисоби” тақвими ҳам асосан
табиатда бўлаётган ўзгаришларни кузатиш натижасида яратилган, у чорвадорлар хўжалигида катта аҳамиятга эга бўлган [6:54]. Демак, аждодларимиз календарь-тақвим яратишда самовий жисмлар ҳаракати ва табиат ҳодисаларини ўзлари
учун асос қилиб олганлар. Халқимизнинг
қадимий тақвимлари табиат ҳодисаларини муттасил кузатиб бориши, катта ҳаётий тажриба ва турмуш кўникмаларининг мажмуасидир [10:63]. Ёши улуғ, тажрибали воҳа чорвадорлари кўп йиллик кузатишлар орқали йилларнинг қандай келишини, бу йил қайси йилдагидек такрорланишини ҳам билишган.
SURXONDARYO: ILM VA TAFAKKUR 2026-YIL 1-SON
233 Чорвадорлар учун ҳар бир фаслнинг ўзига
яраша ташвиши бўлган, ҳар бири ўзига хос синов вазифасини ўтаган. Чорвани энг масъулиятли пайтлардан бири қишдан беталофат олиб чиқиш чорвадордан машаққатли меҳнат ва тажриба талаб қилган. Чунки, қиш мавсуми чорва кўпаядиган, устига устак моллар қўлдан озиқланадиган даврдир. Айнан “Қантар оғди”ни қиш чилласининг чиқиши, деб ҳисоблаган чорвадорлар подани яйловга чиқариш тараддудини бошлаб юборишган. Қиш чилласи тугаб, ерга чўғ тушганидан кейин чорва қўра атрофидаги ва унга яқин яйловларда боқилган. “Қантар оғди”дан кейин қорлар тезда эриб кетган, эндиликда қишнинг қишлиги қолмаганлиги чўпонларга маълум бўлган. Халқ тилида “Қантар оғса, қозиқ устида қор турмас”, “Қантар оғди қалт этди, бойнинг кўзи жолт этди” [11] деган нақллар пайдо бўлиб, улар асрлар давомида айтиб келинган.
Воҳа чорвачилиги хусусида сўз
юритганда, чўпонлар ўртасида “устоз-шогирд” анъанаси кучли бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Жумладан, чўпон ўз касби ва чўпон таёғини шогирдига топшириши пайтида махсус маросим ўтказилган. Маросим ўтказилаётган пайтда энг сара қорамол ёки қўй сўйилган, у халққа эҳсон сифатида тарқатилган. Ахборотчиларимизнинг таъкидлашича, чўпон таёғи асосан, жинғил, қизилча ва тол дарахтларидан тайёрланган [12]. Маросимда чўпон таёғини ўз шогирдига атаганини эълон қилиб, унга оқ фотиҳа берган [13].
Воҳа чорвачилигидаги табиат билан
боғлиқ удумларга эътибор берсак, хусусан чўпонлар қўйларни боқиш пайтида сурувни битта жойда кўп ушлаб туришмаган. Қўйлар
қанча кўп юргизилса, уларнинг эгизак
туғиш эҳтимоли шунча кўпайган [14]. Мабодо чорвадор оиласида чақалоқ касалликка чалинган бўлса, унинг тузалиши қийин кечиб, вазни ошмаса, тарозининг бир палласига чақалоқни, бир палласига қорамол тезагини қўйиб, уч чоршанба куни тортилган [15]. Ёки бўлмаса, рўзғордаги сигир туғиши арафасида касалликка учраб, ўлим ёқасига келиб қолган бўлса, унинг ичидаги боласи олиниб, янги туққан аёлга
(агарда унда ич кетиши тўхтамаётган бўлса) едирилган [16].
Қорамолларнинг жони темирдек қаттиқ
бўлсин, деб уларнинг бўйнига темир тақиб қўйилган, кўз тегмаслиги учун эса шохига ип боғланган [11]. Чорвадорлар иложи борича сўйилган қўй, эчки ёки қорамол гўштини сифатли сақлашга ҳаракат қилишган. Яъни, олдин гўшт тузланган ва кечаси салқин жойда, хода чўпга илиб қўйилган. Кундуз куни қуёш ва турли ҳашаротлардан ҳимоялаш мақсадида унинг устига тоғора ёпиб қўйилган, натижада гўшт узоқ муддат сақланган. Уй-жой барпо этишда қурилиш материали сифатида асосан тошлардан фойдаланилган.Хусусан, Фориш туманининг айрим қишлоқларида оилалар янги уйларга кўчишдан олдин қорамол сўйиб, сўйилган жонлиқ қонини деворга суришган, унинг гўштини қишлоқ аҳлига эҳсон тариқасида улашишган [17].
Дала тадқиқотлари натижасида аҳоли
ўртасида чорванинг кўпайиши, касалликка чалиниши, уни даволаш ва ўлими билан боғлиқ ўзига хос урф-одатлар ҳамда маросимлар амалга оширилиши аниқланди. Жумладан, аҳоли тилида янги туққан сигирнинг биринчи сути “қақаноқ”, кейингиси “келагай” деб аталади. Унинг кейинги соғилган сутидан оқ ош қилиниб, қўшниларга тарқатилган. Биринчи сариёғидан чўзма тайёрланган ва Зангиотани эсга олишиб, эҳсон улашилган [18]. Янги туққан сигирни биринчи соғишда пақирнинг икки чеккасига пахта эшилиб боғланган ва у сийпаб олинган. Сутнинг биринчи сарёғидан эҳсон чиқариш пайтида пахта ёқиб юборилган [14]. Сигир туққанда увуз сути ичганда уни пуфлаб ичишган,
бўлмаса бузоқ ялмоғиз, яъни латта буюм
ейдиган бўлиб қолади, деган халқ орасида тушунча ва тасаввурлар мавжуд [19].
Чорвадорлар қатиқ, сут маҳсулотларини
қовоқдан ясалган махсус идишларда сақлашган,қорамоли бор ҳовлиларда албатта бир неча туп қовоқ етиштирилган [20]. Қорамолдан олинган мой эчки қорнидан тайёрланган мешда сақланган, идишда мой йил мобайнида яхши сақланган.
SURXONDARYO: ILM VA TAFAKKUR 2026-YIL 1-SON
234 Оилада қайинсингил ва қайинопаларнинг
қоринмойда улуши юқорилиги сабаб ундан ўзлари истаганча келинлик уйига олиб кетишлари мумкин бўлган. Қоринмой арча шохлари ювилган сувга солиб ейилса, янада мазалироқ таъм берган [21]. Сигир сутидан қилинган қуртдан қиш кунларида ичига пиёз тўғраб, қуртоба қилиниб, унинг устига сариқ ёғни куйдириб қуйишган [20].
Чорвадорлар хўжалигида қорамол эгиз
туғса, унинг бир боласини албатта Зангиотага аташган. Борди-ю янги туғилган бузоқ ўлиб қолиши туфайли она сигир соғдирмаса, нобуд бўлган бузоқча терисига сомон тиқиб, сигир олдига қўйишган, сўнгра сигир сути соғиб олинган [22]. Мабодо сигирнинг елини қизариб, шишиб кетса (хаб касаллиги), эгиз туққан аёл майитни ювиш пайтида ишлатиладиган қўлқоп билан унинг елинини силаган. Бу пайтда уч марта обдаста ерга урилган ва сигир касалликдан халос бўлган. Агарда қорамол дамласа, унга оқ мой ичирилган ва чўп (новда)ни оғзига солиб айлантиришган [23].
Чорвадор аҳоли қорамоллар касалликка
учраб, уларнинг нобуд бўлиши кузатилса, тўққизта чироқ қилишиб, бирорта молни мозорга аташган, уни етти марта қабристонга айлантириб, халққа қурбонлик қилиб тарқатиш орқали молларни турли касалликлардан асрашга интилганлар [24]. Мабодо, қорамол каналаса, унга ёпишган кананинг биттаси олиниб, уни ёришган ва қонини янги туғилган қиз бола чақалоқнинг томоғига суришган. Ўша чақалоқ катта бўлгач, оғзига сув олиб, молнинг канасига пуркаса канаси тўкилиб кетган (ўша болани “Канагул” деб ҳам чақиришган) [12].
Борди-ю қабуз аниқланса (молнинг
сийолмай қолиши), толдан ясалган чўпон
таёқ унинг белининг тагидан ўтказилиб, “ёни думи” шу бўлсин, деб айтишган. Молнинг тили қилов бўлганда туз ишқаланган, оқсил бўлса иссиқ чўғга оёғи тиқиб олинган, қорасон бўлса бигиз ёки пичоқ унинг сонига тиқилган ва ҳаром қони оқизиб юборилган. Кўзи ёшланса уч кун намакоб ва яна уч кун новвот суви молнинг кўзларига пуркалган. Мол туғмаса, унга қизил сабзи беришган. Агар ошқозони
дамласа, бақаёнғоқ ўсимлигини қайнатиб ичиришган [25]. Қорамол сариқ касаллигига чалинган бўлса, унга айроннинг зардоби ичирилган. Оқсил касаллигига қарши курашда молнинг оёғи шўр сувга ботирилган, тили улиса, туз билан даволашган, бузоғининг ичи ўтиб қолса, думига қизил ип боғлашган [26]. Мол агар қорасонга учраган бўлса, солярка билан ювилган, оқсил касаллигига чалинганлари эса камроқ суғорилган [27].
Бўқоқ касаллигига қарши курашишда:
чорванинг томоғини ёриб, қоришилган туз ва чаккини унинг ичига тиқишган, оқсил касаллигида эса сигирнинг икки белига чакки ёрдамида ярим ой чизилган [28]. Воҳанинг Зомин туманида мабодо қорамол оқсил касаллигига йўлиқса, ундан атала тайёрлаб, чорванинг орқа қисмига – ой шаклида суртиб қўйилган [29]. Айтиш жоизки, воҳа аҳолиси чорвадан сифатли насл олиш мақсадида зотдор қўчқорлардан фойдаланганлар. Подага қўшишдан олдин серуруғ тарвуз билан қўчқорнинг бошига уришган, яъни бунда, “тарвуз уруғи доналаридек, қўчқор ҳам серуруғ бўлсин”, деган тилак мужассам [11]. Жумладан, Ғаллаорол туманида қўйларни қўчқорга қўшишдан олдин қўй калласига тарвуз билан уришган, қўчқор бошига эса буғдой сепилган [30].
Қўй болалаганидан сўнг қўзичоққа
қарашни хоҳламаса, унинг олдига итни боғлаб қўйишган, натижада қўрққан совлиқ боласини эмизган. Баъзи жойларда қўй ҳаракатини чеклаш учун чуқур қазишиб, боласи билан бирга ўрага қўйилган, бемалол ҳаракатланолмаган қўй боласини эмизишга мажбур бўлган [31]. Қўй гул касаллигига
чалинса, яъни баданига яра тошса, бўри қўй
ичига оралатилган ёки ўт ёқиб, унинг атрофида айлантиришган. Қўрқув натижасида чорванинг яраси битиб кетган. Шунингдек, чорвадорлар бирорта жонлиқ сўйиш орқали ҳам касалликларни бартараф қилишга уринганлар.
ХУЛОСА (ЗАКЛЮЧЕНИЕ /
CONCLUSION). Хулоса қилиб айтганда,
воҳа аҳолисининг табиатга оид қарашлари
SURXONDARYO: ILM VA TAFAKKUR 2026-YIL 1-SON
235 ва билимлари ҳудуднинг табиий-географик
жойлашуви, иқлим шароитлари ва машғулот турларидан келиб чиққан ҳолда асрлар давомида шаклланган. Буни Жиззах воҳаси аҳолиси чорвачилигида табиат билан боғлиқ удумлар ва уларнинг этнолокал хусусиятлари таҳлили исботлаб турибди. Шунингдек, воҳа чорвадорларининг узоқ йиллар мобайнида осмон жисмларининг ҳолати, уларнинг ҳаракатланишини
кузатиши натижасида анъанавий тақвимлари пайдо бўлганлиги ва улардан бугунги кунгача фойдаланиб келинаётганлигини таъкидлаш лозим бўлади. Ушбу жараёнлар воҳа аҳолисининг чорвачилик хўжалик анъаналарига оид бир қанча қарашлари мисолида кузатилди.
АДАБИЁТ ВА МАНБАЛАР РЎЙХАТИ
(ИСПОЛЬЗОВАННАЯ ЛИТЕР АТУРА / REFERENCES):
1. Снесарев Г. П. Реликты до мусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма. −
Москва: “Наука”, 1969. − С. 336.
2. Ҳайдарова С.А. Жиззах вилояти тоғли ҳудудлари қишлоқларининг ривожланиш
хусусиялари // www. ziyonet.uz.
3. Toshboyev F.E. Ustrushona chorv adorlarining antik davrdagi m adaniyati. Toshkent:
“Tafakkur qanoti”. – Toshkent, 2014. – Б. 46-50.
4. Дала ёзувлари. Зомин тумани Хўжаи Сероб ота, Фориш тумани Ҳа зрати эшон-у
Халифа, Бахмал тумани Новқа ота ва Теракли ота ҳамда Ш.Рашидов тумани Парпи ота
зиёратгоҳлари. 2015–2017 йиллар.
5. Пирматова М.С. Ўзбек тақвим фольклори. Филология фанлари ном зоди илмий
даражасини олиш учун ёзилган дисс…– Тошкент, 2008. – Б. 28, 30, 46.
6. Саримсоқов А.А. Ўзбекларнинг тақвимий маросимлари (Фарғона в одийси
материаллари асосида). Тарих фанлари номзоди илмий даражасини о лиш учун ёзилган
дисс…– Тошкент, 2010. – Б. 49, 54,127.
7. Дала тадқиқотлари: Кистаубоев Қолдибек–1947 йили туғилган. Ф ориш тумани, Оқтом
МФЙ, 2025 йил.
8. Тошбоев Ф.Э. Тақвим билан боғлиқ илмий билимларнинг археолог ик ёдгорликларда
акс этишига доир // “Таффакур зиёси” илмий-услубий журнали . – Тошкент, 2020. – Б. 57.
9. Ҳакимов М. Туркистон халқлари қўллаган тақвимлар / https://e-tarix.uz/jahon-
tarixi/396-turkiston-xalqlari-taqvimi.html 11.09.2021 .
10. Аҳмедова О. Табиат ва коинотга оид билим ва урф-одатларни и лмий талқинлар
асосида ўрганиш масалалари // Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти хабарлари.
– Тошкент, 2018/1(5). – Б. 63.
11. Дала тадқиқотлари: Умрзоқов Мусурмон 1957 йилда туғилган, З омин тумани,
Бешкуви ҚФЙ, Сада маҳалласи.
12. Дала тадқиқотлари: Назарова Бозоргул–1942 йилда туғилган, Ф ориш тумани Ухум
қишлоғи.
13. Дала тадқиқотлари: Ўғилбиби Камолова (87 ёшли чўпон), Фориш тумани Осмонсой
қишлоғи .
14. Дала тадқиқотлари: Дўстмуродова Конигул – 1951йилда Ғаллаор ол тумани Кешковут
қишлоғида туғилган.
15. Дала тадқиқотлари: Асқарова Шарофат, Ш.Рашидов тумани Бобур жамоа хўжалиги.
16. Дала тадқиқотлари. Холбўтаева Мавлуда–64 ёш, Ғаллаорол тума ни Абдукарим
қишлоғи.
17. Дала тадқиқотлари: Муҳамматов Ҳусан, Фориш тумани Можрум қи шлоғи.
18. Дала тадқиқотлари: Абдурахмонова Гуландом, Ш.Рашидов тумани Бобур жамоа
хўжалиги.
19. Дала тадқиқотлари. Қулбоева Санобар–1964 йилда туғилган, Ға ллаорол тумани
SURXONDARYO: ILM VA TAFAKKUR 2026-YIL 1-SON
236 Солин қишлоғи.
20. Дала тадқиқотлари: Жўраева Ўғилой–63 ёшда, Фориш тумани Мож рум қишлоғи.
21. Дала тадқиқотлари: Йигитова На зира,Бахмал тумани Сутлибулоқ қишлоғи.
22. Дала тадқиқотлари. Ботир Абдурахмонов – Ш.Рашидов тумани Бо бур жамоа
хўжалиги.
23. Дала тадқиқотлари: Холмуродова Рахима, Ғаллаорол тумани Гул истон қишлоғи.
24. Дала тадқиқотлари: Норқўзиев Наҳалбой, Ғаллаорол тумани Узу нбулоқ қишлоғи.
25. Дала тадқиқотлари:Эшонқулова Гулчеҳра–81 ёш, Фориш тумани О смонсой Сайёд
қишлоғи.
26. Дала тадқиқотлари: Хўрозова Ҳа мида–80-ёш, Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоғи.
27. Дала тадқиқотлари: Қодирова Тиниқой, Бахмал тумани Сарюзи қ ишлоғи.
28. Дала тадқиқотлари: Каримов Абдуқаҳҳор, Ғаллаорол тумани Гул истон қишлоғи.
29. Дала тадқиқотлари: Маматкаримов Бойбек, Зомин тумани Туркма н қишлоғи.
30. Дала тадқиқотлари: Убайдуллаев Абдураим, Ғаллаорол тумани У зунбулоқ қишлоғи.
31. Дала тадқиқотлари: Шоғдоров Алибой–чўпон, Ғаллаорол тумани Қўрғонча қишлоғи.
1. Снесарев Г. П. Реликты до мусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма. − Москва: “Наука”, 1969. − С. 336.
2. Ҳайдарова С.А. Жиззах вилояти тоғли ҳудудлари қишлоқларининг ривожланиш хусусиялари // www. ziyonet.uz.
3. Toshboyev F.E. Ustrushona chorvadorlarining antik davrdagi madaniyati. Toshkent: “Tafakkur qanoti”. – Toshkent, 2014. – Б. 46-50.
4. Дала ёзувлари. Зомин тумани Хўжаи Сероб ота, Фориш тумани Ҳазрати эшон-у Халифа, Бахмал тумани Новқа ота ва Теракли ота ҳамда Ш.Рашидов тумани Парпи ота зиёратгоҳлари. 2015–2017 йиллар.
5. Пирматова М.С. Ўзбек тақвим фольклори. Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс…– Тошкент, 2008. – Б. 28, 30, 46.
6. Саримсоқов А.А. Ўзбекларнинг тақвимий маросимлари (Фарғона водийси материаллари асосида). Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс…– Тошкент, 2010. – Б. 49, 54,127.
7. Дала тадқиқотлари: Кистаубоев Қолдибек–1947 йили туғилган. Фориш тумани, Оқтом МФЙ, 2025 йил.
8. Тошбоев Ф.Э. Тақвим билан боғлиқ илмий билимларнинг археологик ёдгорликларда акс этишига доир // “Таффакур зиёси” илмий-услубий журнали. – Тошкент, 2020. – Б. 57.
9. Ҳакимов М. Туркистон халқлари қўллаган тақвимлар / https://e-tarix.uz/jahon tarixi/396-turkiston-xalqlari-taqvimi.html 11.09.2021.
10. Аҳмедова О. Табиат ва коинотга оид билим ва урф-одатларни илмий талқинлар асосида ўрганиш масалалари // Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти хабарлари. – Тошкент, 2018/1(5). – Б. 63.
11. Дала тадқиқотлари: Умрзоқов Мусурмон 1957 йилда туғилган, Зомин тумани, Бешкуви ҚФЙ, Сада маҳалласи.
12. Дала тадқиқотлари: Назарова Бозоргул–1942 йилда туғилган, Фориш тумани Ухум қишлоғи.
13. Дала тадқиқотлари: Ўғилбиби Камолова (87 ёшли чўпон), Фориш тумани Осмонсой қишлоғи.
14. Дала тадқиқотлари: Дўстмуродова Конигул – 1951йилда Ғаллаорол тумани Кешковут қишлоғида туғилган.
15. Дала тадқиқотлари: Асқарова Шарофат, Ш.Рашидов тумани Бобур жамоа хўжалиги.
16. Дала тадқиқотлари. Холбўтаева Мавлуда–64 ёш, Ғаллаорол тумани Абдукарим қишлоғи.
17. Дала тадқиқотлари: Муҳамматов Ҳусан, Фориш тумани Можрум қишлоғи.
18. Дала тадқиқотлари: Абдурахмонова Гуландом, Ш.Рашидов тумани Бобур жамоа хўжалиги.
19. Дала тадқиқотлари. Қулбоева Санобар–1964 йилда туғилган, Ғаллаорол тумани Солин қишлоғи.
20. Дала тадқиқотлари: Жўраева Ўғилой–63 ёшда, Фориш тумани Можрум қишлоғи.
21. Дала тадқиқотлари: Йигитова Назира,Бахмал тумани Сутлибулоқ қишлоғи.
22. Дала тадқиқотлари. Ботир Абдурахмонов – Ш.Рашидов тумани Бобур жамоа хўжалиги.
23. Дала тадқиқотлари: Холмуродова Рахима, Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоғи.
24. Дала тадқиқотлари: Норқўзиев Наҳалбой, Ғаллаорол тумани Узунбулоқ қишлоғи.
25. Дала тадқиқотлари:Эшонқулова Гулчеҳра–81 ёш, Фориш тумани Осмонсой Сайёд қишлоғи.
26. Дала тадқиқотлари: Хўрозова Ҳамида–80-ёш, Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоғи.
27. Дала тадқиқотлари: Қодирова Тиниқой, Бахмал тумани Сарюзи қишлоғи.
28. Дала тадқиқотлари: Каримов Абдуқаҳҳор, Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоғи.
29. Дала тадқиқотлари: Маматкаримов Бойбек, Зомин тумани Туркман қишлоғи.
30. Дала тадқиқотлари: Убайдуллаев Абдураим, Ғаллаорол тумани Узунбулоқ қишлоғи.
31. Дала тадқиқотлари: Шоғдоров Алибой–чўпон, Ғаллаорол тумани Қўрғонча қишлоғи.