ЧОР РОССИЯСИ МУСТАМЛАКАЧИЛИК ДАВРИДА ФАРҒОННА ВИЛОЯТИ АНДИЖОН УЕЗДИДА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРИХИДАН
Ушбу мақолада Россия мустамлакачилари томонидан босиб олгандан кейин маҳаллий аҳолига ўз даврининг замонавий тиббий хизматни Фарғона вилоятидаги уездларда қандай амалга оширилгани ҳақида. Рус маьмурияти маҳаллий халққа замонавий тиббий хизматни кўрсатишда рус шифокорларидан фойдаланишади, бунинг учун рус ҳарбий врачларидан фойдаланишади. Замонавий тиббий ёрдам учун маҳаллий халқдан таржимонлар ёллашади. Мақолада замонавий тиббий хизматни амалга оширилиши Фарғона вилоятини Қўқон, Чуст, Наманган, Андижон уездларида замонавий тиббиётни маҳаллий халқ орасига олиб кириш ёритилиб, бунда тиббиёт биноларини қуриш учун ажратилган маблағлар, тиббиёт ходимларига яратилган шароит ҳақида, уларга тўланадиган иш ҳақлари, дори-дармонга ажратилган маблағлар тўғрисида ёритилади. Замонавий тиббий хизматни Андижон уездида амалга оширилишига эътибор қаратилган. Андижон уездига қарашли волостларда тиббиёт муассасаларини қурилиши беморларга яратилган шароит, уларга кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақида ёзилган.
Maqolaning to'liq PDF nusxasi
Maqolani o'qish uchun PDF faylni oching yoki yuklab oling.