Ўзбек миллий озодлик ҳаракатининг ёрқин намояндаси Иброҳимбек Чақобой Тўқсабо ўғли энг узоқ, яъни 10 йил давомида рус босқинчиларига қарши кураш олиб борди. Миллатимиз озодлигини жондан азиз билган Иброҳимбек ўз ватанидан безиб қўшни Афғонистонда туриб ҳам ватан озодлиги учун курашни тўхтатмади. Бухоро амири Сайид Олимхонни Бухоро амири эмас балким, миллат бошлиғи сифатида унга садоқат билан хизмат қилди. Ўз жонини сақлаб Афғонистон ёки Эрон ҳудудларида қолиб ҳам умр гузарон қилиши мумкин эди. Лекин у осойишта умрдан ватанга садоқатни устун қўйди. Курашларда енгилмаган Иброҳимбекка 100 000 кишилик Совет қўшинлари шарқий Бухорога кириб келди, лекин очиқ жангларда енголмади. Иброҳимбек 10 йил давомида бутун дунё нигоҳида Ўрта Осиё Наполеони номи билан машҳур бўлди. Ватанпарвар Иброҳимбек сотқинлик қурбони бўлди. Ўз жонининг ҳаловатини эмас, унга эргашган ватанпарвар сарбозлар тақдирини ўйлаб, Муқим “командига” таслим бўлди ва бошқаларнинг жонини сақлаб қолди. Орадан 100 йил ўтиб 2021 йилда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев фармони билан Иброҳимбек босмачи эмас балки ватан ҳимоячиси сифатида оқланди.
Maqolaning to'liq PDF nusxasi
Maqolani o'qish uchun PDF faylni oching yoki yuklab oling.