СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ – ДАВР ТАЛАБИ
Қишлоқ хўжалиги ривожи, экинлардан мўл ҳосил олиш, бозорларимиз тўкинлиги, умуман мавжудотнинг тириклиги сувга боғлиқ. Марказий Осиёда сув азалдан азиз неъмат ва ҳаёт манбаи, минтақада истиқомат қилувчи барча халқлар учун ривожланиш ва фаровонлик асоси бўлиб келган. Шу боис асосий манбаларимиз ҳисобланган Амударё ва Сирдарё сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, юртимиз аҳолисининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш давлат сиёсати даражасида қараб келинмоқда. Юртимизда мавжуд сув захираларидан унумли фойдаланишни ҳаётнинг ўзи долзарб вазифа қилиб олдимизга қўймоқда. Замон талабларига мос сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш, сувни исроф қилишнинг олдини олиш мақсадида ариқларни бетонлаш, эскидан ишлаб келаётган канал ва зовурларни тозалаш ва янги сув қувурларини ишга тушириш каби долзарб вазифаларни кечиктирмасдан бажариб бориш ва сув таъминоти билан боғлиқ масалага янада оқилона ёндашув ҳозирги даврнинг асосий талабларидан бири бўлиб турибди.
Maqolaning to'liq PDF nusxasi
Maqolani o'qish uchun PDF faylni oching yoki yuklab oling.
- Сув масаласи — барқарорлик масаласи // «Халқ сўзи» газетаси. — 2024 йил 15 ноябрь. — № 235. — Б. 3.
- Иқлим ва сув муаммоси: унга панжа ортидан қарашга ҳаққимиз йўқ // «Халқ сўзи» газетаси. — 2025 йил 25 июнь. — № 128. — Б. 4.
- Композит материалли суғориш ариқлари сув тақчиллиги ортиб бораётган ҳозирги шароитда жуда зарур маҳсулот // «Янги Ўзбекистон» газетаси. — 2025 йил 14 март. — № 52. — Б. 4.
- Сув хўжалигида инновацион технологиялар етарлича жорий қилиняптими? // «Халқ сўзи» газетаси. — 2024 йил 16 март. — № 56. — Б. 2.
- Сув дипломатияси — у конституциявий тус олиши мумкин // «Янги Ўзбекистон» газетаси. — 2024 йил 27 май. — № 102. — Б. 4.
- Сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли — рақамлаштириш // «Янги Ўзбекистон» газетаси. — 2024 йил 8 ноябрь. — № 227. — Б. 1.
- Ўзгараётган шароит зиммамизга катта вазифа ва масъулият юкламоқда // «Янги Ўзбекистон» газетаси. — 2024 йил 12 декабрь. — № 252. — Б. 3.
- Сув сарфи рақамлашмас экан, муаммо кўпайиб бораверади // «Янги Ўзбекистон» газетаси. — 2024 йил 15 ноябрь. — № 232. — Б. 4.